Ота-оналар билан учрашув
Муаммоларни бирга ҳал этиш учун бамаслаҳат иш тутиш мақсадга мувофиқдир. Ўз фарзанди тақдири учун куюнган ота-она оила қайғуси ва ватан туйғусини чуқурроқ идрок этиши аниқ. Фарзандлари ўқиётган касб ва соҳанинг уларнинг кейинги ҳаётида тутган ўрни борасида фикрлашиш, ўз соҳасига нисбатан меҳри ва қизиқиши қай даражада эканини билиш ота – онанинг ҳам бурчидир, албатта.
2018 йил 20 июнь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факультети 1 босқич талабаларининг ота-оналари билан мамлакатда ҳамда олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, талабаларга яратилган шароитлар, талабаларнинг бурчлари ва хуқуқлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида учрашув ўтказилди. Учрашувда талабаларнинг ота-оналари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб берилди.
ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов