Институтимиз Туркиянинг Кастамону университети билан ҳамкорлик қилади

2018 йилнинг 14 июл куни Туркиянинг Кастамону Университети ректори, профессор. Сейит Айдин бошчилигидаги делегатция Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида ҳар иккала ОТМларнинг раҳбарлари томонидан университетларининг фаолиятлари, мавжуд салоҳиятлари ва келгусида ўқув ва илмий соҳалардаги ҳамкор алоқаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида фикрлар алмашинилди. Учрашув натижалари асосида ТИҚХММИ ва Туркиянинг Кастамону Университети ўртасида халқаро ҳамкорлик шартномаси, шунингдек “Мевлана алмашинув” дастури доирасидаги 2 та шартномалар ректорлар томонидан имзоланди.

Мевлана алмашинув” дастури Туркия олий таълим муассасалари ўртасида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинувини кўзда тутувчи дастур бўлиб,дунёнинг барча олий таълим муассасаларини ўз ичига олади. Мазкур “Мевлана алмашинув” дастури доирасида имзоланган шартномалар 2018-2023 йилларга мўлжалланган бўлиб, улар доирасида ТИҚХММИ ҳамда ТуркиянингКастамону Университети ўртасида ўзаро профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларни ўзаро алмашинувини ташкил этилади.

Бу икки ОТМ учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, халқаро лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга бўлган Туркия Кастамону Университети билан имзоланган шартномалар фақатгина алмашинув дастури бўлибгина қолмасдан, икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида юқори билимга эга бўлган, бугунги кунда иқтисодиётнинг шиддат билан ривожланаётган даврида қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларида мазкур соҳани истиқболли натижаларга олиб чиқа оладиган, юқори билим, кўникма ва тажрибага эга бўлган инноватсион қарашларга эга кадрларни етиштиришда катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
ТИҚХММИ ва Туркиянинг Кастамону университети ўртасида имзоланган шартномалар доирасида 2018-2019 ўқув йилида жами 14 нафар профессор-ўқитувчилар ва 10 бакалавр, 5 нафар магистр ва 5 нафар ПҳД ёш тадқиқотчилари ўзаро тажриба алмашинуви амалга оширилади.
Ушбу таълим жараёнида икки давлат ўртасида амалга оширилаётган муҳим тадбирлардан бири бўлиб, икки мамлакат фан, таълим ва инноватсион фаолият бўйича бажарилаётган илмий изланишлар ва қўлланилаётган технологиялар билан яқиндан танишиш, таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳамда тажрибалар билан танишган ҳолда, иқтисодиётнинг қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғида юқори малакали, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, шунингдек халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эгадир.