2018 йилнинг 26 январь куни “Ислом Каримов – янги давр ўзбек давлатчилигининг асосчиси” мавзусида анжуман ўтказилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти
Тошкент темир йўл муҳандислари институти

АХБОРОТ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли қарори ижросини таъминлаш, ҳамда Ислом Каримовнинг 80 ёшли юбилей маросимларини кенг тарғиб қилиш мақсадида 2018 йил 26 январь куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Ислом Каримов – янги давр ўзбек давлатчилигининг асосчиси” мавзусида Республика миқёсидаги илмий - назарий анжуман ўтказилади.


Анжуман жараёнида муҳокама қилинадиган шўъба йўналишлари:

1-шўъба. Мустақиллик йилларида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий-маданий ўзгаришлар.

2-шўъба. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг баркамол авлодни тарбиялаш концепцияси.

Анжуман ишида Республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари ва катта илмий ходим-изланувчилари шунингдек, иқтидорли талабалар ҳам қатнашишлари мумкин. Дастур ва материаллар тўплами чоп этилади.

Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар 2018 йилнинг 22 январига қадар қабул қилинади.

Тақдим этилаётган мақола ва анжуман материалларини расмийлаштириш тартиби:

1. Анжуман материаллари бир нусхада ва электрон шаклларда иккита файл: мақола (Валиев_ мақола) кўринишида Word 2003, 2007 форматида Times New Roman, 14 кегль, сатрлар оралиги 1,5 см, саҳифалар чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.

2. Биринчи қаторда, саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг номи, иккинчи қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, учинчи қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, тўртинчи қаторда матн ёзилади (намунага қаранг).

3. Асосий матн сатрлар оралиғи 1 см интервалда, сатр боши – 1см, сатрларни энига тўғрилаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш – автоматик тарзда бўлиши лозим.

4. Адабиётларнинг тўлиқ рўйхати асосий матндан сўнг алифбо тартибида кўрсатилиши лозим.

5. Манба ва адабиётга ишора (ссылка)лар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши лозим (наъмунага қаранг).

6. Тақдим этилаётган мақолалар ҳажми камида 3 бет, кўпи билан 6 бет бўлиши мумкин.

7. Анжуманнинг ташкилий бадали ва материаллар тўпламининг нашр ҳаражатлари учун ҳар саҳифасига 7000 сўм, талабалар учун 5000 сўм этиб белгиланган.

8. Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

9. Сўнгги ялпи мажлисда хулоса ва таклифлар муҳокама қилиниб, якуний тавсиялар қабул қилинади.

Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Н А М У Н А

МАҚОЛАНИНГ НОМИ

Саматов Асқар Валиевич

Илмий даражаси ва унвони,иш жойи

Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн[1]. Асосий матн.

Адабиётлар

Муаллиф. Асар номи. Нашр қилинган жойи, нашр қилинган йили.


Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Одилхўжаев кўчаси, 1.

Анжуман ўтказиш учун масъул: Юсупов Шерматилла (93 516 85 62)

Назарова Нилуфар (90 189 01 66).

Қўшимча мурожаат учун: (8 371) 2990236, (8 371) 2990223

Мақола ва тезисларни қуйидаги манзилларга жўнатишингиз мумкин.

Е-mail: dildora.maxliyo@mail.ru

nnj_2902@mail.ru

Telegram:90 189 01 66.

94 622 76 32

Мақола учун тўлов реквизитлари: ТашИИТ р/с №20210000500122890001 в

Учтепинском отд. НБВЭД РУз. МФО 00918, ИНН 201052998, ОКОНХ92110
Шунингдек тўловлар 8600 0207 8313 8956 рақамли картага Click.uz ҳамда pay.me тўлов тизимлари орқали ўтказилиши мумкин.