Магистрлар ишлаб чиқариш корхоналарида
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ хўжалиги машиналари” кафедраси профессор-ўқитувчиларива 5А430100 –Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мутахассислиги магистрантлари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва унинг тизимидаги Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи, Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази ҳамда «UzCLAASAgro» қўшма корхонасига ташриф буюришди. У ерда қишлоқ хўжалиги машиналарини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ишлари, «UzCLAASAgro» қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган янги қишлоқ хўжалик техникалари билан танишишди. Машинасозлик корхоналари мутахассислари билан фикр алмашиб, ўзаро зарурий маълумотларга эга бўлишди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов