Олимпия шон-шуҳрати музейига ташриф

Бугун 20-феврал “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факултети “Сув хўжалиги ва мелиоратив ишларни механизациялаш” йўналиши 201 ва 204-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийлари бошчилигида Республика Олимпия шон-шуҳрати музейига ташриф  буюришди.

Ушбу ташриф давомида институтимиз талабалари 1996-йилда Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилган Республика Олимпия шон-шуҳрати музейи билан тўлиқ танишиб чиқишди. Ушбу музей дунёдаги мавжуд 5 та Олимпия шон-шуҳрати музейларидан бири бўлиб, Халқаро Олимпия Қўмитасининг Лозаннадаги Олимпия музейи билан ўзаро битимга эга. У ўзида 1990-йилдан бери ўтқазиб келинаётган Олимпия ва Паролимпия ўйинлари совринлари ва эсдалик совғаларини жамлаган. Талабаларга бириктирилган музей ходимаси талабалар саволларига тўлиқ жавоб берди ва ташриф талабаларда катта таассурот қолдирди.

Бу музейга ташриф уюштиришда бизга яқиндан ёрдам берган Республика Олимпия шон-шуҳрати музейига ва институтимиз раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

ГИМ кафедраси ассистенти И.Турдибеков ахбороти

 Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов