Муаммоли маърузалар
“Қишлоқ ва сув хўжалигининг энергия таъминоти” факультети 5430500-Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти таълим йўналиши 3 курс 301, 302-гуруҳ талабаларига “Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш” кафедрасининг 2020-2021 ўқув йили мобайнида ўтказиладиган муаммоли маърузалар режаси асосида, 2021 йил 17 апрел кунига режалаштирилган “Стандарт электротехника” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари Шерзод Муртозов “Электр энергияни назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимлари ташкил этиш ва расмийлаштириш” мавзуси бўйча муаммоли маъруза ўтиб берди.
Ушбу мавзу ҳозирги замон талабига жуда зарур бўлган, яъни электр энергиясини ишлаб чиқиш ва электр энергиясининг истеъмолчига келгунча бўладиган жараёнлар ва уларни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимларини амалиётга боғлаб тушунтириб бердилар. Ш. Муртозов электр энергиянинг назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимлари ташкил этиш ва расмийлаштиришда эски ва замонавий электр ҳисоблагичларнинг турлари ва ишлаш характеристикасини тушунтирди. Ш. Муртозов томонидан ўтилган дарс машғулоти қизиқарли ва савол жавобларга бой бўлди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис тамонидан етарлича жавоблар олишди.
ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ахбороти
ТҚХММИ матбуот хизмати