Мусобақа завқ-шавқи билан

18 май куни Сиртқи таълим талабалари ўртасида  институтимизнинг футбол майдончасидаги мусобақа ўзаро қизғин тусда кечди. "Жисмоний маданият ва спорт" кафедраси билан биргаликда “Спорт ойлиги” доирасидаги ушбу ўйинда ғолиблик нашидасини суришни ким истамайди, дейсиз. Бунинг учун жамоа аъзолари орасида ўзаро ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва машқий тажрибага эга бўлиш талаб этилади. Ана шундагина ғалабани қўлга киритилишига кафолат бор.
Ўйинда жами қуйидаги тўққиз жамоа иштирок этди.
1. 101 гуруҳ - Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши;
2. 102 гуруҳ – Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши;
3. 104 гуруҳ – Қишлоқ хўжалигини механизациялаш таълим йўналиши;
4. 105 гуруҳ - Қишлоқ хўжалигини механизациялаш таълим йўналиши;
5. 107 гуруҳ – Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш таълим йўналиши;
6. 108 гуруҳ - Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш таълим йўналиши;
7. 114 гуруҳ – Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналиши;
8. 116 гуруҳ – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналиши;
9. 118 гуруҳ – Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари таълим йўналишлари.
Финалда 104 гуруҳ – Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва 116 гуруҳ – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишлари иштирок этди. Натижага кўра, 2-1 ҳисоби билан 116 гуруҳ – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналиши талабалари ғолиб бўлишди.      

Ўйин натижасига қараб 1-2-3 - ўринни олган гуруҳлар медаллар, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Фаол иштирок этган барча гуруҳлар институт ректорининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. 

Сиртқи таълим талабалари ўртасида ўтказилган ушбу футбол ўйинлари талабалар ўртасида катта таассурот қолдирганлигини ҳамда спорт ёшларни ўзаро дўстликка чорлашини яна бир бор исботлади.

 

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов