ВАТАН МЕҲРИ ШЕЪР СЕҲРИДА
2019 йил 17 май куни “ИБРАТЛИ, ИЖОДКОР ИНСОНЛАР” рукнида институтнинг 2-маърузалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси, иқтидорли шоира ва таржимон Шарифа Салимова иштирокида “Ватан меҳри-шеър сеҳри” мавзусида ижодий мулоқот ва китоб тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда “Гидротехника қурилиши” факультети декани Б.Б.Ҳасанов, декан ўринбосарлари А.Азимов, Б.Нормўминов, С.Рўзиев, мураббийлар Б.Юлдашев, С.Хамидов, Ш.Худойназаров, Э.Тошматов, А.Жохонов, Б.Уринов, С.Хидиров, А.Нумонов, О.Маткаримов ва ГТҚ факультетининг 220 нафар талабалари иштирок этишди Тадбир давомида Р.Жуманиязов модераторлик қилди.
Шоира Шарифа Салимова талабалар ва профессор-ўқитувчиларга ўз ижоди ҳақида сўзлаб берди. Учрашув жуда қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига маъноли жавоблар олишди. Учрашув иштирокчиларда жуда яхши таассурот қолдирди.
“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов