«Кутубхона куни» ўтказилди

«Кафедра кунлари»нинг ташкил этиб турилиши Ахборот-ресурс маркази фаолиятини тарғиб қилишнинг самарали шаклларидан биридир. 2019 йил 17 май куни ТИҚХММИ АРМ томонидан “Ирригация ва мелиорация” кафедрасида кафедра мудири Б. У. Сувонов билан ҳамкорликда “Кафедра куни” ўтказилди. Тадбирда кафедранинг ўқитувчилари, ходимлари, АРМ томонидан – юқори малакали мутахассислар, жумладан тадбирни юқори даражада олиб боришнинг услуби билан таништириш мақсадида ёш кутубхоначи ходимлар иштирок этдилар. 
 “Кафедра куни”  -  кенг қамровли хизмат кўрсатиш шакли бўлиб, АРМга олинган ахборот ресурсларининг очиқ намойишини, кафедрани кутубхонанинг иш  жараёнида қўлланиладиган янги технологиялари билан таништириш, кутубхона билан кафедранинг ўзаро ҳамкорлигини ёритиш каби масалаларни ўз ичига  олади.  
Даставвал, илмий-услубий ва ахборот-маълумот (даврий нашрлар) бўлими мудири Н. Ю. Миличенкова тадбирнинг кун тартиби ҳақида хабар қилди, сўзга чиқувчиларни таништирди. У 2019 йилда АРМ фондига олинадиган даврий нашрлар ҳақида гапириб ўтди, “Ирригация ва мелиорация” кафедраси йўналишига оид Россия журналлариниг рўйхатини тақдим этди.
Тадбирда иштирок этувчи кафедра ўқитувчиларининг диққат-эътибори  ИРБИС тизимидаги JURG – журналларнинг тўлиқ матнли маълумотлар базасидан ахборотларни тезкор қидириб топиш ва улардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, шу жумладан илмий журналларда мақолаларни нашр эттиришнинг тартиб ва қоидалари, АРМда УДК шифри бўйича электрон дастурнинг мавжудлиги масалаларига қаратилди. 
Ахборот-кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими мудири Феруза Тулкуновна Тўхтаева кафедранинг йўналиши бўйича фондни бутлаш, ўқув жараёнини кафедранинг йўналиши бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланиш даражаси ва бўлимнинг келгусидаги режалари тўғрисида гапириб ўтди, тадбирга йиғилганларни тегишли хужжатлар билан таништирди.

Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими мудири Шахзода Холмаматовна Нурматова АРМ фондида мавжуд дарслик ва ўқув қўлланмалар, ирригация ва мелиорацияга оид электрон ахборот ресурслари, шу билан бир қаторда ИРБИС электрон дастурининг “КИТОБХОН” АИЖ - автоматлаштирилган иш жойидан керакли адабиётларни қидириш ва улардан фойдаланиш йўллари тўғрисида гапириб ўтди. 
Кафедранинг йўналиши бўйича услубий қўлланмалардан талабаларнинг фойдаланиши бўйича ишлар таҳлил қилинди ва натижалари юзасидан баҳо берилди. Ушбу таҳлиллар асосида кафедра ўқитувчилари соҳа бўйича ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланишнинг  мақсадга мувофиқ эканлигини ҳақида қарорлар қабул қилдилар.
Тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Кафедра ўқитувчилари ва АРМ ходимлари “савол-жавоб” шаклида мулоқот олиб бордилар. “Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири Б. У. Сувонов, шу жумладан  АРМ ходимлари келгусидаги ҳамкорлик ва коммуникацияларга умид билдирдилар.

                                                                                                                     АРМ раҳбарияти ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов