Иқтидорли талабалар – келажак умидлари.
Мамлакатимизда қобилиятли ёшларни рағбатлантириш, уларни илмий-инновацион ҳамда фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш, иқтидорли ўқувчилар, талабалар ва магистрантларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда муносиб тақдирлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Ҳар йили давлат олий таълим муассасаларида ўқиши давомида аъло баҳоларга ўқиётган ва илмий (ижодий) ишларда фаол иштирок этаётган олий таълим муассасалари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендиялари тайинланиб келинмоқда.
2021-йил 21-май куни институт иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими томонидан институтда таҳсил олаётган, фанларни аъло баҳоларга ўзлаштираётган ҳамда фаол илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, яхши натижаларга эришиб келаётган талаба ва магистрантлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендияларига ҳужжатлар, тайёрлаш ва тақдим этиш борасида вебинар-тренингги ўтказилди.
Тренингда фаол талабаларимиз ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлаш ҳақида саволларига жавоблар олишди. Талабаларга бўлим томонидан ҳужжат тайёрлашда амалий ёрдам берилиши тўғрисида маълумотлар берилди. Танловда қатнашадиган барча талабаларимиз ва магистрантларимизга муваффақият тилаймиз.
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати