Суғориладиган ер майдонларда инновацион  технологиялар ёрдамида текислаш ишлари

Институтимиз илмий тадқиқот марказида 20 май куни Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожлантириш вазирлиги билан тузилган А-ОТ-2021-32 - сонли шартномага асосан Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги «Ўзбекистоннинг суғориладиган майдонлари учун тупроқ ҳимояловчи қишлоқ хўжалигида энергия-сув-ўғит-экотизимлар тежовчи автоматлаштирилган – ақлли тизимлар» мавзусидаги давлат грантини бажаришнинг навбатдаги ишлари ташкил этилди.

Унда ЭкоГИС маркази раҳбари Алим Пулатов бошчилигида ГИМ кафедраси катта ўқитувчи Атажанов Адилжон, Геодезия ва геоинформатика кадедраси ўқитувчи Исломов Ўткир ва  ёш стажёр ўқитувчилар Б.Мамадалийев ва Холмирзайев Х. қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерларини текислаш ишларида замонавий лазерний нивелирдан фойдаланиш ва дала шароитда қўллаш ишлари амалга оширилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати