Беш ташаббус — ёшларга қанот

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш бўйича бирламчи вазифалар белгилаб берилди ҳамда уларга асосан ҳар бир йўналиш бўйича дастур лойиҳалари ишлаб чиқилди. Дастурнинг иккинчи йўналишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 20 июн санасида “Гидромелиорация” факультети 2 - босқич талабалари амалиёт ўтаётган масканда талабалар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Спорт инсонни чиниқтириб, соғломлаштириши билан бирга, халқни, миллатни дунёга танитади. Иккинчи ташаббуснинг айнан шу жиҳатлар билан ҳамоҳанглигида ҳам бир ҳикмат бор.

ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов