Музей бўйлаб мозийга саёҳат
Тарихни билмасдан келажак йўқ деб бежиз айтилмайди. Ёшларимизни юртимиздаги тарихий ёдгорликлар билан таништириш мақсадида «Ер ресурсларини бошқариш» факультети 4 курс 403 - гуруҳ талабалари билан гуруҳ раҳбари бошчилигида пойтахтимизда жойлашган «Бароқхон» мақбарасига ташриф буюришди.
Ташриф чоғида талабалар у ерда жойлашган тарихий ёдгорликлар тўғрисида маълумотларга эга бўлишди. Ундан ташқари талабалар у ерда саёҳат қилиб юрган Австралия, Италия ва Германиядан ташриф буюрган сайёҳлар билан учрашиб ўзлари таҳсил олаётган олийгоҳлари тўғрисида кенг маълумот беришди ва эсдалик учун расмга тушишди.
« Геодезия ва геоинформатика» кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов