Биз Экологик барқарорлик учун курашамиз
2019 йил 18 октябрь куни соат 15:00 да ТИҚХММИ “Маънавият хонаси”да "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлари аъзоси Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳудудий бўлимлар ва ҳаракат фаоллари билан ишлаш гуруҳ раҳбари Азизов Шодиёр Валижонович ва Ўзбекистон Экологик партияси Юнусобод тумани партия ташкилоти Кенгаши раиси Файзиева Севара Тулкуновналар иштирокида “Биз экологик барқарорлик учун курашамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни СХТЭ ва Б факультети декани Р.Хакимов кириш сўзи билан очиб бериб, таклиф этилган иштирокчиларни таништириб ўтди. Мутахассислар томонидан “Олий таълим тизимида экологик таълимни такомиллаштириш” тўғрисидаги концепциянинг ижроси ва бугунги кундаги эколог кадрларга бўлган талабнинг аҳамияти, атроф-муҳит ва экологияга бўлган муносабатни тубдан ижобий томонга ўзгартиш бугунги ёшларнинг олдида турган катта вазифалар эканлиги хусусида тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шунингдек, бугунги кунда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифалари ва фаолияти хусусида талабаларга атрофлича тушунтириб ўтилди. Давра суҳбати қизғин савол-жавоблар ва муҳокамалар асосида ўтди.
СХТЭ ва Б факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов