Сув – ҳаёт манбаи
Суҳбат-маъруза қизиқарли фактларга бойлиги, талаба диққат – эътиборини тортиши билан алоҳида аҳамият касб этади. Бундай йўсиндаги мулоқотлар талаба ва педагог учун ҳам айни муддаодир. 2018 - йил 20 - ноябр куни 3 - ТТЖда “Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессор-ўқитувчилари дотц. Б. Ш. Матякубов, дотц. А.Б.Маматалиев, асс. Ш.Х.Мардиев томонидан “Сув-ҳаёт манбаи” мавзусида суҳбат ўтказилди. Суҳбат мавзуси бўйича тақдимот асс. Ш. Мардиев томонидан талабалар эътиборига ҳавола қилинди. Доцент А.Б.Маматалиевнинг сувнинг нақадар бебаҳо неъматлиги, унинг инсоният ҳаётидаги ўрни ва умуман тирикликнинг асоси эканлиги тўғрисидаги қизиқарли маълумотлари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Сувдан фойдаланишда маданиятли муносабатда бўлиш кераклиги, бу соҳада биз бўлғуси мутахассислар тарғиботчи бўлишимиз кераклиги таъкидланди. Тадбир жуда савол-жавобларга бой қизиқарли даражада ўтказилди.
Ирригация ва мелиоарация кафедраси ассистенти Мардиев Шахбоз ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов