“Зангиота” зиёратгоҳига ташриф

2019-йилнинг 18-ноябр куни “Ер ресурсларини бошқариш” факултети 2-курс 4-гуруҳ талабалари ва гуруҳ раҳбари билан биргаликда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Зангиота” зиёратгоҳига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида талабалар ўз даврининг намоёндаси, ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган авлиё боболаримиздан бири бўлган Зангиота (асл исмлари Ойхўжа ибн Тошхўжа) ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов