Тил билган эл танир
Қанча кўп тилни билиш шунча бойликка эга бўлишдир. Ўз тилимизни мукаммал билиш асносида хорижий тилларни ўрганиш муҳим масала. Чунки тиллар қиёслаб ўрганилади. Ҳар бир тил ортида буюк миллат туради. Уни эъзозлаш бурч ва фазилат. “Тиллар” кафедраси немис тили ўқитувчиси М. Э. Турдиева билан биргаликда немис тилини ўрганаётган талабалар институтимиз ҳақида немис тилида видеоролик тайерлашди. Видеороликда ҚХМ факультети 1 - босқич талабалари Бахтиёров Шоҳруз, Эгамберганов Шаҳзод, Бобобеков Аббос, “ЕРБ” факультети 2 - босқич талабаси Ислом Каримов 1 - босқич талабалари Мўминов Яҳё, Тўхтаев Беҳруз, Абдувалиев Толибжонлар немис тилида институтимизни таништирдилар ва институтда чет тилларни ўрганиш иштиёқи бўйича маслаҳат берадилар. Жаҳоний тиллардан саналган немис тилининг аҳамияти борасида сўз юритиб, уни мукаммал ўрганишга чақирдилар. Талабалар видеорефератини фан ўқитувчиси аъло баҳога баҳолади.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов