"Усмонота" маҳалласида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” маънавий-маърифий тарғибот тадбири

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва уларни тарғиб қилиш мақсадида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Улардан яна бири  “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ҳисобланади. Бу тадбир кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган ислоҳотларни тарғиб қилишда ўз самарасини бермоқда. Мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ўтказишда "Гидротехника қурилиши" факультети “Сув энергияси ва насос стацияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари 2020 йил 20 ноябр куни Ўрта Чирчиқ тумани Усмонота МФЙ да ўтказилган маънавий-маърифий, маданий тадбирда фаол иштирок этишди. Тадбида Усмонота МФЙ фуқаролари, Ўрта Чирчиқ тумани маданият ходимлари ва 39-мактаб фаол ёшлари иштирок этишди. Тадбирни кафедра ўқитувчилари Бердиев Мустафо ва Шодиев Бобурлар очиб бердилар. Улар иштирокчиларга “Ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида маъруза қилишди. Тадбир давомида Усмонота МФЙ раиси Хамидов Баҳодир сўзга чиқиб, маҳалланинг фаол аҳолиси орасида ўрнак бўладиган оилаларга эсдалик совғаларини улашди. Ўрта Чирчиқ тумани маданият ходимлари ва 39-мактаб фаол ёшлари эса тадбир иштирокчиларини ўз чиқишлари ва саҳна кўринишлари билан хушнуд этишди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати