Психолог билан учрашув

"Ер ресурсларини бошқариш" факультети маърузалар залида 20 ноябрь куни 1 – курс талабаларини институт психологи фаолияти билан таништириш ва тарғибот қилиш мақсадида учрашув ташкил этилди. Учрашувни ЕРБ факультети декани Ш.Нарбаев ўз кириш сўзи билан очиб, сўз навбатини институт психологига берди. Институт психологи Муҳайё Камолхоновна Мухамедова талабаларга “Институт психологининг фаолияти” мавзусида тақдимот қилди ва психолог мутахассисининг психиатр ва психотерапевтдан фарқи ҳақида талабаларга маълумот берди. Шу билан бирга институт психологининг институтда олиб борадиган фаолияти турлари билан таништириб ўтди.Учрашувда танишув тренинги ва “Расмли тест” орқали талабаларнинг характер хусусиятини аниқлаш тести ўтказилди.Тадбирда психологнинг инсон ҳаётидаги тутган ўрни ҳақида ЕРБ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ва З. Ҳафизовалар ўз фикрларини билдириб ўтишди. Йиғилиш сўнгида талабалар институт психологига ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.“Институт психологи фаолияти” тўғрисидаги варақалар тарқатилди ва қизғин тарзда тадбир ўз якунига етди. 

   

ТИҚХММИ матбуот хизмати