Сайёр қабул ўтказилди

     Жорий йилнинг 20-ноябрь куни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларини ўрганиш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида сайёр қабул ўтказди. Унда Халқ қабулхонаси вилоят бўлими ва Қарши шаҳридаги 4 та сектор ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва 3-сектор ишчи гуруҳи 62 нафар фуқаролар нуронийлар, фаоллар ва оқсоқоллар иштирок этди.Сайёр қабулда шаҳарда истиқомат қилаётган фуқароларни қийнаётган муаммолар бўйича 26 та мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилди. 14 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 14 та мурожаат назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.Йиғилиш якунида икки нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти топширилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати