Талабалар билан очиқ мулоқот

Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда 2021 йил 20 январь куни  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлиси Мурожаатномаси ва Ёшлар форумида белгиланган устуворликлардан келиб чиқиб, ёшлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзусига бағишланган талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши О.Равшанов, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси  С.Камилова, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Р.Муртазаев ҳамда вилоят партия кенгаши  сектор мудири Ш.Худойқуловалар сўзга чиқиб,  талаба ёшларга мамлакатимиздаги бўлаётган улкан ўзгаришлар, Президентимизнинг Мурожаатнома ҳамда Ёшлар форумидаги маърузаларидан келиб чиқиб, депутатлар ҳамда ёшлар олдида турган долзаб вазифалар, вилоят ҳамда шаҳар ҳаётига оид янгиликлар, ёшларнинг таълим-тарбияси, сиёсий жараёнлардаги иштироки хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати