СУВ ТEЖАМКОРЛИГИ — ДАВР ТАЛАБИ 

Сув бебаҳо бойлик ҳисобланади. Ундан тежаб-тергаб, самарали фойдаланиш ниҳоятда муҳим масаладир. Айниқса, бўлғуси сув хўжалиги мутахассислари бу масалани қандай англаши, бу тўғрида қанчалик билимга эга эканлиги мамлакатимиз сув хўжалигининг келажагини белгилайди. 
Шу сабабли, 3-ТТЖда Ирригация ва мелиорация кафедраси профессор-ўқитувчилари дот. Матяқубов Б.Ш., дотс. Маматалиев А.Б. ва Ишчанов Ж.Қ. томонидан “Сувтежамкорлик: хориж технологиялари Ўзбекистонда” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги А.Хайитова ва "Гидромелиорация" факултетининг 3-4 курс талабалари иштирок этишди. 
Тадбирга “НААНДАНЖАИН” Компанияси вакили Ж. Матяқубов таклиф қилинди. Ж. Матяқубов тақдимот слайдлари ва видео роликлар орқали мазкур компания ва унинг Ўзбекистонда олиб бораётган фаолияти тўғрисида маълумотлар берди. Талабаларга ҳамкорлик қилиш таклифлари билан мурожаат қилди. Келгусида талабаларнинг компанияда мутахассис сифатида ислаш имкониятлари борлигини, бунинг учун талабалар яхши билим олишлари, хорижий тил ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган бўлишлари кераклигини тушунтирди.
Берилган қизиқарли маълумотлари ва фикрлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир жуда савол-жавобларга бой мазмунли ўтди. Бу учрашув барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирган бўлса ажаб эмас.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов