Миллий кутубхона талабаларнинг билим манзилгоҳи  

Бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 1 курс талабаларининг 2021 йилнинг 20 февраль кунида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан ташрифлар графигига асосан "Гидромелиорация" факультети “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” таълим йўналиши 106 - гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи Ахмеджанова Г.Т раҳбарлигида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди. Талабаларга Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси билан тўлиқроқ танишиш мақсадида экскурсия ўтказилди. Экскурсияни маълумотлар бўлими ходими ҳамда кутубхона директори Умида Тешабоева раҳнамолигида барча қаватларда мавжуд бўлган бўлимлар билан таништиришди.

Жумладан: китобхонларни рўйхатга олиш, “Тафаккур” катта ўқув зали, “Кашфиёт” илмий ўқув зали, “Истиқлол” ёшлар ва талабалар ўқув зали, “Нодир” қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар ўқув зали, “Жаҳон” хорижий ўқув зали, илмий техникавий адабиётлар ўқув зали, “Ўзбекистон” миллий адабиётлар ва давлат тарихи зали, маълумот-ахборот ўқув зали, каталог ва картотекалар, виртуал маълумотлар хизмати ҳамда  МАХСУС ЎҚУВ ЗАЛЛАРИ: “Адолат” ҳуқуқий ахборот ўқув зали, “Ижод” нота-мусиқа нашрлар зали, “Илм” диссертациялар ўқув зали, “Медиа марказ” медиа ва интернет маркази, электрон кутубхона ва имконияти чекланган фойдаланиувчилар ўқув зали билан яқиндан танишишга мушараф бўлишди. Ташриф жараёнида талабалар кутубхона ходимларига кўплаб саволлар билан мурожаат қилишда ҳамда аниқ жавоблар олишди.

 

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати