Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлиги
Олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича Призедентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзоладилар. Унга қуйидагилар назарда тутилади:
олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаоилаятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш;
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтказиш;
халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш.
Институтимизда ҳам таълим сифатини ошириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан Институтимизнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 6-мажлис баёнининг 12-бандига асосан яъни Институтда талабаларни 5+1 ( беш кун институтда ва бир кун ишлаб чиқаришда ) тизими асосида ўқитишни жорий этиш. Шунга мувофиқ Институтимизнинг “Електр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедрасининг 1 курс талабалари кафедра профессор-ўқитувчилари А.Бабайев ва А.Давировлар ҳамроҳлигида “ЎЗЕЛЕКТРТАРМОҚ” Унитар корхонаси 220/110/10 кв Келес подстанциясида амалиёт дарсларини олиб боришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволарини беришди ва маъсул ҳодим томонидан етарлича жавобларини олишди. Устозлар ҳам корхона ишчилари билан биргаликда ўзларини фикрларини билддирдилар. Талабалар учун дарс жудаям қизиқ ва кўтаринки руҳда ўтди.
“ Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари “ кафедраси ассистенти Алишер Давиров ахбороти.
ТИҚХММИ матбуот хизмати