Нуфузли хориж университети билан халқаро илмий семинар ўтказилди
2021 йил 21 апрель куни ТИҚХММИ “Гуманитар фанлар” кафедраси билан Россиянинг Жанубий Федерал университети ҳамкорлигида «Российско-Узбекистанские отношения: история, современность, перспективы развития» мавзуидаги халқаро илмий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Илмий семинар очилишида Ўзбекистон Республикасининг Ростов Дондаги бош консули Рустамжон Тўхтаржанович Курганбаев ҳам иштирок этиб ушбу халқаро алоқаларнинг муҳим эканлигини таъкидлаб барча иштирокчиларни табриклади. Жанубий Федерал университети бугун дунёнинг 1000 талик университетлари қаторида туради. Кафедранинг ушбу нуфузли университет билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши унинг халқаро майдонга, фан ва таълим соҳасига интеграциялашиб бораётганини кўрсатади.
Ушбу илмий семинарда “Гуманитар фанлар” кафедрасининг мудири т.ф.д. Ш.М.Ўлжаева “Сотрудничество России и Узбекистана в сфере образования на современно этапе”, доцент Г.Б Уразалиева “Особенности изучения гендерных проблем в системе высшего образования Узбекистана”, катта ўқитувчи Д. Б. Ахмедова “Значение реализации социально-гуманитарных проблем в развитии духовных традиций наших народов” мавзуларидаги маърузалар билан иштирок этдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати