Она заминимиз улкан миллий бойлигимиз
2021 йил 21 апрель куни Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультетида Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда “22 апрель Бутунжаҳон ер куни”га бағишланган “Она заминимиз улкан миллий бойлигимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси профессор-ўқитувчилари, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълим йўналиши талабалари иштирок этишди.
Тарбир иштирокчиларига қизиқарли маърузалар қилинди. Ўзбекистон Экологик партияси тўғрисида қисқача маълумотлар берилди. Факультет талабаларидан 9 нафари шу партияга аъзо бўлганлиги муносабати билан уларга партия билетлари топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Экологик партия билан факультетимизнинг келгусида ҳамкорлик қилиши бўйича фикрлар билдирилди. Талабаларимизни ўқишни тугатгандан кейин ўз йўналиши бўйича ишга жойлашиш масалалари қизиқтирди. Бу масала юзасидан партия қонунларга, қонун ости ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритишга харакат қилинаётганини таъкидлашди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати