Маҳалла ёшлари билан ишлаш муҳим вазифаларимиздан бири

Ўзбекистон Республикасида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, ушбу масала муҳтарам Президентимиз томонидан доимий назоратга олинган. Бу масала институтимиз ректори Ўктам Пардаевич томонидан биз профессор-ўқитувчилар олдидаги муҳим вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети жамоаси Тошкент шаҳар Мирзо улуғбек тумани Шахрисабз маҳалласи билан кейинги 3 йилдан бери яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2021 йилнинг 20 апрель куни маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида маҳалла раиси билан суҳбатлашиб, амалга ошириладиган дастлабки ишлар юзасидан келишиб олинди. Факультет фаоллари бу вазифа факультет жамоаси учун муҳим эканлигини қайд қилишиб, маҳаллада қатор ишларни амалга оширишга тайёрлигини билдиришди.

 


ТИҚХММИ матбуот хизмати