Инвестиция жалб қилиш усуллари, оилавий тадбиркорликни кредитлаш

Сув хўжалигини ташкил этиш ва башқариш факультетида Туронбанк мутахассилари томонидан навбатдаги семинар ташкил этилди. Семинарда Туронбакнинг Чакана хизматлар кўрсатиш департаментини халқаро пул ўтказмалари бўлим бошлиғи Талипов Алишер Кучкарович тақдимот қилди. Алишер Кучкарович 2011 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти нинг Иқтисодиёт ва менежмент йўналишини тугатган, Тошкент молия институтида иккинчи таълим олган ва Россия федерациясининг Санк Петербург давлат иқтисодиёт унивеситетида магистратурани тугатган.

МГИМО институтида стажировка ўтган, Германия давлатида хизмат сафарида бўлганлиги учун тақдимот жуда қизиқарли, мотивациявий бўлганлиги сабабли талабалар учун фойдали бўлди. Тақдимотда инсон ўз тақдирини ёшликдан ўзи яратишган бор куч ғайратини йўналтириш муҳим эканлигини семинар иштирокчилари эътиборига етказди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати