Битирув малакавий ишлар ҳимояси

19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 май 2018 йилдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3702-сонли қарори ижроси бўйича илм-таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан “Ирригация тизимларида гидроэнергетика объектлари”, “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” таълим йўналишлари ва “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ташхиси” мутахассислиги учун олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик йўл харитасига ҳамда институтимиз ректори иқтисод фанлари доктори, профессор, Умурзаков Ўктам Пардаевичнинг ташаббусларига асосан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги Чирчиқ ГЭСида “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси филиали ташкил этилиб, илк бор “Гидротехника қурилиши” факультети “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” таълим йўналиши битирувчи талабалари битирув малакавий ишларининг ҳимояси ўтказилди. Унда “Чирчиқ ГЭСлар каскади” директори Шодмонов Абдурасул Абдурашидович ва ГЭС инженер-ходимлари иштирок этишди. Давлат аттестация комиссия аъзолари ва Чирчиқ ГЭС ходимлари томонидан битирув малакавий ишларининг мавзулари ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммоларини ечишга қаратилганлигини эътироф этишиб, З.Жамолова, Д.Нишонов, Х.Азимов,  Б.Бувабеков,  С.Мусаева, А.Бекибаев, Н.Дехканова, З.Махаматдиновлар, яъни барча талабалар аълога баҳолашди.

       Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов