Ўқув амалиётида ижодий учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш”  факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш”  таълим йўналиши талабалари билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ансамблининг иқтидорли ёш хонандаси Нурали Шукруллаев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ижодий учрашув давомида ёш ижодкор томонидан ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар жонли ижрода куйланди. Учрашув давомида талабалар билан ёш санъаткор ўртасида қизғин бахс мунозара бўлиб ўтди. Давра суҳбати якунида факультет раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилиб, ижодкорга ташаккурнома тақдим қилинди.

“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр-ўқитувчиси Холова Сарвиноз ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов