“Мелиорация ва қурилиш машиналарини бошқариш” ўқув амалиёти
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш” таълим йўналиши 2-босқич талабаларининг ТИҚХММИ ўқув-илмий марказида ўтказилаётган “Мелиорация ва қурилиш машиналарини бошқариш” амалиётида ўн битта ўқув амалиёти постлари ташкил этилган. Ҳар бир постда профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларга назарий ва амалий билимлар бериб келинмоқда. Талабалар “Мелиорация ва қурилиш машиналарини бошқариш” ўкув амалиётини ўташ давомида қурилиш ва мелиорация машиналарини бошқариш, ишга тушуриш, йўл ҳаракат қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асосларидан кўникмалар ҳосил қилмоқдалар. Ўқув амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида, “Ўзмелиомашлизинг” АЖ томонидан ҳозирда иккита бир чўмичли юклагич экскаваторлари ажратилган. Бундан ташқари талабалар институт ўқув илмий марказида мавжуд экскаватор, трактор ва лазерли ер текислагичларни бошқариш жараёнини ўрганмоқда ва мустақил бошқармоқда. Талабалар ички ёнув двигателини очиш ва қайта йиғиш жараёнини бевосита амалга оширмоқдалар. Олиб борилаётган ўқув амалиёти малакали кадрларни тайёрлашда ҳамда олинган назарий билимларни салмоғини оширишга катта хизмат қилади. Ўқув амалиётини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, талабалар учун шахмат, шашка мусобақалари ўтказилмоқда ва бадиий адабиётлар мутолааси йўлга қўйилган. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида турли хил спорт мусобақалари ва давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда.
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр-ўқитувчиси Холова Сарвиноз ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов