DAAD консультанти Саймен Кретшмернинг расмий ташрифи

Учрашувда институт ректори проф. Ў.Умурзаков, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Салоҳиддинов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов ва DAADнинг консультанти Саймен Кретшмер қатнашдилар. Учрашув очиқ ва илиқ муҳитда олиб борилди. Саймен Кретшмер ТИҚХММИ ҳақида кўп бора эшитгани ва ниҳоят ташрифидан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди. Жаноб Кретшмер ТИҚХММИнинг халқаро фаолиятини юксак баҳолаб, Германиядан профессорни жалб қилиш ишларида амалий ёрдам беришларини айтиб ўтдилар.

Саймон Ўзбекистон Миллий университетидаги тажрибаси билан ўртоқлашди. Германиядан профессорни жалб қилиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди. Шу ўринда институтимиз ректори келиши мумкин бўлган профессор ёки доцентга қўйиладиган талабларни батафсил ёритиб берди. Шунингдек, институтимиз ректори таълимдаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш учун ректор маслаҳатчиси лавозимига ҳам номзод танланаётганини таъкидлаб ўтди. Ушбу номзодни SES ташкилоти орқали жалб қилиш мумкин эканлиги эътироф этилди. Умуман учрашув дўстона тарзда бўлгани боис ҳар икки томон ҳам ўзаро қониқиш ҳосил қилди.

    Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов