Илмий - тадқиқот ишларини олиб бориш мавзусидаги онлайн-вебинар
Таълим тизимида устозларнинг ёш авлодга илмнинг қиймати, ижтимоий ҳаётдаги ўрни борасида маслаҳат ва йўл-йўриқлари доим муҳим. Чунки устоз ва шогирдлик анъанаси тараққиёт тантанасидир. Илм қилишга рағбат билдирган шогирдларга улуғ устозларнинг насиҳат ва тушунтиришлари асқотиши тайин. Магистратура бўлими томонидан 2020 йилнинг 21 август куни соат 11.00 да ташкил қилинган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, магистрантлари билан техника фанлари доктори, академик Мирзиёд Мирсаидов ўртасида “Илмий ишларни бажариш, олиб бориш ва тадқиқот қилиш бўйича суҳбат” мавзусида онлайн – вебинар бўлиб ўтди.
Ушбу онлайн – вебинарда академик Мирзиёд Мирсаидов томонидан Республикамиз Таълим соҳасида кутилаётган ўзгаришларни тўлақонли англаш, муваффақиятли илмий иш олиб бориш, тадқиқот жараёнида қўлланиладиган усул ва услублар тўғрисида тақдимот шаклида маъруза берилди. Маърузадан кейин институтнинг профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ҳамда докторантлари томонидан маърузачига ўзларини қизиқтирган саволлар берилди ва уларга академик томонидан қониқарли жавоблар олинди. Онлайн – вебинарда 138 нафар тингловчилар қатнашишди. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев ва Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султонов ҳамда Магистратура бўлими бошлиғи А.Янгиевлар институтда илмий ишлар, маънавий ишлар ҳамда ўқув жараёнининг пандемия шароитида ташкил қилиниши бўйича маълумотларни беришди.