5+1 тизимининг амалиётдаги ижроси
Олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзоладилар. Унга қуйидагилар назарда тутилади:
- олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаоилаятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш;
- олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтказиш;
- халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш.
Институтимизда ҳам таълим сифатини ошириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Шу жумладан Институтимизнинг 2019 йил 30 сентабрдаги 6-мажлис баёнининг 12-бандига асосан яъни Институтда талабаларни 5+1 ( беш кун институтда ва бир кун ишлаб чиқаришда ) тизими асосида ўқитишни жорий этиш. Шунга мувофиқ 18-октябр куни Институтимизнинг “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедрасининг 409, 410, 410а ва 411 гуруҳлари кафедра профессор-ўқитувчилари Ш.Музафаров, А.Санбетова, А.Бабаев ва А.Давировлар ҳамроҳлигида “ЎЗЕЛЕКТРТАРМОҚ” Унитар корхонаси 220/110/10 кв Келес подстанциясида амалиёт дарсларини олиб боришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва маъсул ҳодим томонидан етарлича жавобларини олишди. Устозлар ҳам корхона ишчилари билан биргаликда ўзларини фикрларини билдирдилар. Талабалар учун дарс жудаям қизиқ ва кўтаринки руҳда ўтди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов