“Тил-миллат кўзгуси”
2019 йил 21 октябрь соат 11:30 да ТИҚХММИ мажлислар залида "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети талабалари учун Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. “Тил байрами” тадбирида филолог Раҳимбой Жуманиёзов, "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети декани Р.Хакимов, декан ўринбосари Ж.Турдиев, “Тиллар” кафедраси доценти К.Рахимова ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар “Тил” тўғрисидаги қонуннинг аҳамияти ва хусусиятлари, тилимизга бўлган эътибор ва муносабатларнинг ҳолати, гўзал тилимизнинг ўрни хусусида фикрлар билдиришди. Маърифий кечага талабалар томонидан тайёрланган шеърлар, куй-қўшиқлар ҳамда жозибали рақслар файз бағишлади.
СХТЭ ва Б факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов