Тил - дил ва эл ойнаси
Ватанпарварлик она тилга, давлат тилига бўлган меҳр ва садоқатдан бошланади десак, муболаға бўлмайди. Шунинг учун ҳам тил масаласи мавсумий мавзу эмас. Ҳар дамда, ҳар қадамда у ҳақда ўйлаш ва сўйлаш юрт тақдири ва фуқаролик бурчига дахлдорлик туйғусини англашдир.
Жорий йилнинг 19-октябр куни “Гидромелиорация” факултети Ёшлар иттифоқи ва факултет Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Тилга этибор-элга эътибор” шиори остида 2-марузалар залида маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни факултет Хотин-қизлар қомитаси раиси Дилфуза Мадазизова кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида тил миллат кўрки эканлиги ва она тилимизни асраб авайлашимизни айтиб ўтди. Шундан сонг маънавий-маърифий тадбир бошланди ва талабалар томонидан байрам тадбири тайёрланиб йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Гидромелиорация” факултет раҳбарияти томонидан совғалар ва ташаккурномалар тақдим этилди.
Факултет етакчиси Нодир Олимжонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов