Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси

Бугунги кунда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш, таълим ва ишлаб чиқариш интегратсиясини ривожлантириш олий таълим муассасаларининг устувор вазифалари ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда 3-талабалар турар жойида "Ирригация ва мелиорация" кафедраси профессор-ўқитувчилари доцент Матяқубов Б.Ш., доцент Маматалиев А.Б. ва Мардиев Ш.Ҳ. томонидан ташкил қилинган давра суҳбати мавзуси ҳам худди шу масалага қаратилди.

Тадбирда мазкур вазирликнинг “Ерлар мелиорацияси” бошқармаси бошлиғи Қ.Муродов, талабалар турар жойи тарбиячи-педагоглари А.Хайитова, Д.Сагдуллаева, Гидромелиорация факултети декани муовини Б.Муқимов, доцент А.Табаев ва Гидромелиорация факултетининг 1-4 курс талабалари иштирок этишди.

Давра суҳбатида вазирлик ходимлари талабаларга Республикамиз сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар, институт билан ҳамкорликда талабаларнинг малакавий амалиотларини ишлаб чиқариш объектларида янгича тизимда отишларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилаётган дастур тўғрисида маълумотлар бериш билан бир қаторда, сув хўжалиги равнақи ҳар томонлама этук, рақобатбардош кадрларга боғлиқ эканлигини айтиб ўтишди. Бу борада ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ҳар бир бўлғуси мутахассис албатта чуқур билим олиши, шу билан биргаликда чет тилларини ва замонавий ахборот технологияларини яхши ўраганишлари кераклиги таъкидланди.

Тадбирда Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги янги технологиялар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилди. Жумладан, доцент А.Маматалиев ва Ш.Мардиевлар томонидан “Гидропоника” тўғрисида тақдимот берилди. Қизиқарли, савол-жавобларга бой бўлган бу учрашув барчада катта таассурот қолдирган бўлса ажаб эмас.

Доцент Адҳам Маматалийев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов