Институт ва коллежлар ўртасидаги интеграция

“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни изчил тадбиқ этиш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан Қибрай агротижорат касб-ҳунар коллежи ўртасида шартнома тузилган.

Тузилган шартномадан кўзланган мақсад - Коллежда таҳсил олаётган талабаларни институтда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш соҳасида ва иш тажрибаси бўйича ахборотлар алмашиш, Ўзбекистон Республикасида глобал иқлим ўзгариши ҳисобига тобора ошиб бораётган сув танқислиги сезилаётган бир вақтда сувдан самарали фойдаланиш бўйича маърузалар ўтказиш, талабаларни ўқув жараёнига қизиқтириш орқали келажакда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олишга тайёрлашдир.

 Шунинг билан биргаликда давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан ишчи дастурларини касб-ҳунар таълими муассасаси билан ҳамкорлик қилиш ҳам асосий мақсадлардандир.

Ушбу шартнома асосида 2018 йил 6 октябрда “Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори профессор Исаев Сабиржон Хусанбаевич “Мелиорация ва суғорма деҳқончиликда” мавзусида очиқ маъруза ўтказди.

   

Ирригация ва мелиорация кафедраси ассистенти Ш.Мардиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов