"Оромгоҳ"даги ором

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Ҳар бир санъат инсон қалби, шуури ва руҳиятига ижобий таъсир этиб, унинг эстетик дидини шакллантириш, маънавий дунёсини бойитиш, дунёқарашини ўзгартириш қудратига эгадир. Санъатнинг турлича кўринишлари бўлсада, уларнинг гултожи театр эканлиги кўпчилик санъаткорлар томонидан эътироф этилган. Ана жиҳатдан ҳам театрнинг мўъжаз саҳнаси кўнгилларни завққа тўлдиради, инсон тафаккури ва маънавиятини бойитишга хизмат қилади.

Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси томонидан "Оромгоҳ" номли спектакл намойиши бўлиб ўтди. Унда ГИМ факультети 102-гуруҳ талабалари ва  раҳбари қатнашди. “Оромгоҳ” номли спектаклда асосан адолатсизлик ва коррупцияни ўзларининг кундалик турмуш-тарзига айлантириб олган инсонларнинг жабр- зулмидан азият чекаётган аҳоли арзларини ҳокимият органлари томонидан ижобий ҳал этилмаётгани асос қилиб олинган. Айни дамда бу каби адолатсизликларнинг нафақат инсонлар, балки табиат ва атроф муҳит ҳам қурбонига  айланаётганлиги муаммоси бир журналист йигитнинг қаҳрамонлиги мисолида ёритилгани эътиборлидир.

ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Дилшодбек Уралов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов