Хабардорлик - ҳамкорлик талаби

Институтимизнинг Қарши филиали яқинда ташкил этилган бўлса-да, ўқув ва педагогик жараён, маънавий-маърифий тадбирлар борасида ижобий натижаларга эришгани сир эмас. Инсон ўз фарзандини бўйи бастини, ютуқларини кўриб қувонади. Ундан хабар олади, йўл-йўриқ, маслаҳатларини беради, тажрибалари билан ўртоқлашади. Шунга ташбеҳона тарзда айтиш мумкинки, институтимиз ўз филиалидан, "фарзанд"идан хабар олиб туриши табиий. Институтимиз раҳбарияти номидан бориб хабар олиш ва ўқув жараёни, маърифий жараён билан танишиш ҳам анъана тусини олаётгани қувонарлидир. Филиалнинг ўқув ва тарбия ишлари бўйича ўринбосари Убайдуллаев Шавкат Рашидович билан биргаликда институтимизнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Рузимурот Чориев ўқитувчилар ва ходимлар иштирокида суҳбат ўтказди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов