Байроғимиз-фахру ғуруримиз

    “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байроғига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда республиканинг бугунги табиатига мувофиқ келадиган хусусиятларни, халқимизнинг миллий ва маданий соҳалардаги ўзлигини янада акс эттириш мақсадида 2020 йил 21 ноябрь куни “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси маънавий-маърифий ишлар бўйича маъсул стажёр-ўқитувчи З.Шарипжонова томонидан “БАЙРОҒИМИЗ – ФАХР-У ҒУРУРИМИЗ” мавзусида тадбир ташкил килинди. Тадбирга юридик фанлари номзоди Х.Назаров таклиф килиниб тадбирни очиб берди. Байроғимиз тарихи, ундаги ҳар бир рангнинг маъно мазмуни бундан ташқари бошқа бир қанча давлатларнинг байроқлари тўғрисидаги маълумотлар билан таништирди. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар қатнашди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати