“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзусида тадбир
“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзусида тадбирлар ташкил этилмоқда. ТИҚХММИ “Гидрология ва Гидрогеология” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари дос. Д.Назаралиев, асс. С.Қодиров, асс. С.Мансуров ва Қ.Эшқуватовлар 2020 йил 20 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ туманидаги “Гулобод” МФЙ ҳудудидаги 60-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар. Тадбирда, "Гулобод" маҳалласи аҳолиси вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, хотин-қизлар кенгаши аъзолари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ҳамда бир қатор фаоллар қатнашдилар.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди. Тадбир ўта кўтаринки кайфиятда ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди. Тадбирнинг очилишида “Гидрология ва Гидрогеология” кафедраси мудири, дос. Д.Назаралиев сўзга чиқиб юртимизда кейинги йилларда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий соҳалардаги ислоҳотларнинг туб моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига яна бир бор гапириб ўтдилар. Маърузачи кейинги йилларда юртимизда кўпгина соҳаларда қўлга қиритилаётган улкан ютуқларга алоҳида тўхтаб ўтди. Тақдимот билан бойитилган ушбу маъруза тингловчиларда катта таассурот қолдирди.Тадбирда 60-мактаб, Гулобод МФЙ раиси А.Дехқонов ўз маърузалари билан иштирок этишди. Тадбир бадиий қисм билан давом этди. Бадиий қисмда Ўрта Чирчиқ тумани бадиий ҳаваскорлари ва 60-мактаб бадиий тўгаракларининг иштирокчилари ҳамда бир қатор спортчи ёшлар ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд қилдилар. Тадбирда 60-мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари тамонидан ўзбек, рус, инглиз тилларида тадбир иштирокчиларини табириклашди.Тадбирда “Билимдон-зукколар” беллашуви ўтказилди. Беллашув ғолибларига ва тадбирнинг фаол иштирокчиларига дос. Д.Назаралиев ва МФЙ раиси номидан турли-хил эсдалик совғалари улашилди. Тадбир жуда кўтаринки руҳда ва юксак савияда ўтказилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати