Олимпия шон -шухрат музейи

   Биз СХИТ ва УФ йўналиши 106-гуруҳ талабалари 21.11.2020-йили Олимпия шон-шуҳрат музейига ташриф буюрдик ва у йердаги експонатлар ва фахрий медаллар, ёрлиқлар ва суратлар билан танишдик. Екскурсия давомида талабалар билан ўзаро савол-жавоб жараёнида қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди.Гид бизларга барча експонатлар билан таништириб чиқди. Ф.М.Каримов бундай бўладиган саёхатлар бизларнинг бўш вақтимизни мазмунли ўтказишимиз ва тарихий шахсларимиз тўғрисидаги малумотлар ва олимпиадада қатнашган фахрли чемпион қадрли мусобақа совриндорларининг медаллари ва фахрий ёрлиқлари, уларнинг дасхати туширилган ёрлиқлар базамизни кенгайтиришга уларни хаётий фаолиятини чуқур ўрганишга ёрдам беради. Ф.Р. Фахриддинов 1-курс талабалари учун қилинаётган сай-ҳаракатлари учун аввало ректоримизга кейинги навбатларда ташкиллаштирган профессор ўқитувчиларимизга рахмат айтган бўлардим. Устозларимизнинг ташаббуси билан шундай тарихий буюмлар сақланаётган музейга ташриф буюрдик. Менинг таклифим кейинчалик уюштириладиган саёхатларни мутахассислигимиздан келиб чиқган ҳолда олиб борсак сохага бўлган қизиқишларимизнинг янада ошишига туртки бўлади.Расмда кўриниб турган штанга Рио-2016-да Руслан Нуриддинов томонидан даст кўтарилган експонат. Биламизки Руслан Нуриддинов Рио да ўтказилган олимпиадада олтин медални қўлга киритган.Руслан даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237, умумий 431 кг тошни ўзига бўйсундириб, Олимпиада чемпионига айланди. Нуриддинов силтаб кўтаришда 237 кг натижа билан Олимпиада рекордини ҳам янгилади. Бундан аввалги рекорд беларуслик Aндрей Aрамнауга тегишли еди. У 2008 йилги Пекин Олимпиадасида 236 кг натижа қайд етганди бўлар еди.Гуруҳ раҳбаримиз Ш.Д.Турсунбоев бизларга ректорнинг 17.11.2020-йилда тасдиқланган талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш графиги Олимпия шон-шуҳрат музийига уюштирилган саёхатдан олинган таассуротларни тарихга мухрлаш кераклигини бу саёхат ертанги кун учун тарихга айланиши ва бу тарихни хам унутмаслик кераклиги тўғрисида сўз юритди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати