​Миллий маданият моҳияти

2018-йил 21-декабрда институтнинг маърузалар залида «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатига ЎзМТДП Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Назаров Шукур Насирович, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши "Аёллар қаноти" етакчи мутахассиси Миралиева Лола Абдунабиевна, "Ёшлар масалалари" етакчи мутахассис Пўлатов Қудратилло Шуҳратилло ўғли ҳамда ГТҚ ва ҚХМ факультетларининг 1-босқич талабалари ва мураббийлари қатнашдилар.

Давра суҳбати "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари олдида турган устувор вазифалари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Шундан сўнг талабалар билан биргаликда савол - жавоблар бўлиб ўтди.

Институт хотин-қизлар қўмитаси З.Хафизова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов