"Президентимиз томонидан ёшлар учун ташкил этилган барча имкониятлар ва улардан оқилона фойдаланиш" тўғрисида семинар-тренинг ўтказилди

   Гидромелиорация факультетининг профессионал таьлим йўналиши 115 гуруҳ талабалари билан бирга 22.01.2021 йил "Президентимиз томонидан ёшлар учун ташкил этилган барча имкониятлар ва улардан оқилона фойдаланиш" тўғрисида семенар-тренинг ўтказилди! Семинар тренингда президентимиз томонидан берилган имкониятлар жумладан

  • 1.200 нафар йошллар учун "президент гранди"
  • 2. Икки ва ундан ортиқ фарзандли оилаларга имтийозли таълим кредит.
  • 3. ОТМ йошлар етакчилари учун ойлик устамалар тўлаб берилади.
  • 4. Президент стипендияси квоталари икки баробар оширилади.
  • 5. 2021 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида бўлажак олим танлови ташкил етилади .
  • 6. Бу орқали ёшларнинг энг яхши инноватсия хамда стартап лойихаларига 50 миллиард маблағ йўналтирилади.
  • 7. Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил етилади.

Ушбу ташаббуслар ва бошқалари гурухга Семинар орқали тарғибот қилинди. Семинар тренингни гуруҳ сардори Азимов Сарвар ва гуруҳ мураббийси Мукумова Дилрабо асосчи сифатида тарғиб этилди. Семинар тренинг мақсади - Айни вақтда Ватанимиз келажаги ва ёрқин кунлари ёш ва билимдон издошларимиз қўлида, шунинг учун юртбошимиз томонидан ёшларимизни рағбатлантириш мақсадида барча талабаларга кенг имкониятли қонунлар ва қарорларни имзоладилар.  Ватанга бўлган ишонч ва садоқатни ёшлар онгига сингдириш билан бир қаторда, ўзларига бўлган ишончни ошириш - фақат билим орқали амалга оширилиши таькидлаб ўтилди. Бу борада тезкор савол жавоблар ва ақлий ҳужум жараёни авжига олди.  Семинар тренингдан жуда ҳам аьло ва самарали натижаларга эришганимиз мақсадга мувофиқ бўлди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати