Имконият ва имтиёзлар келажак бунёдкорлари учун

   ТИҚХММИ Қарши филиалида 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё бўлими билан ҳамкорликда “Ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун давлат томонидан яратиб берилаётган имконият” шиори остида маънавий - маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё филиали раҳбари Бекзод Жўраев, филиал раҳбари ўринбосари Туйчи Ёқубов ҳамда филиал бош инспектори Илҳом Алмановлар иштирок этишди. Ёшларга бўлган эътибор ва имкониятлар мамлакатимизнинг истиқболига дахлдор масалалар экани уқтирилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати