Фермерларга рақамли хизмат кўрсатиш

2019 йил 10 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йуналиши 4-босқич талабаларининг билим ва салоҳиятини янада ошириш мақсадида “AgroMart” халқаро лойиҳаси билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди. Тадбирда AgroMart халқаро лойиҳа менеджери Умиджон Пўлатов қатнашди.

Тадбир доирасида битирувчи талабаларга “Қишлоқ хўжалигида инновацион ривожланиш сари фермерларга рақамли хизматларни кўрсатиш” мавзусида маъруза қилинди, мавзуга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда давра суҳбати ўтказилди.

Талабаларга “AgroMart” лойиҳаси тақдим этаётган имкониятлар ва кўрсатаётган рақамли хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, уларда янги билим ва кўникмалар ҳосил бўлишига ҳисса қўшилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олиб, қишлоқ хўжалигида инновацион ривожланиш бўйича ўз таклифларини илгари суриш имкониятига эга бўлдилар.

"Ирригация ва мелиорация" кафедраси доценти Б. Матяқубов ахбороти 
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов