ХАЛҚАРО ОНА ТИЛИ КУНИ

Маълумки, 21 - феврал “Халқаро она тили куни” деб эълон қилинган. Мазкур сана муносабати билан 2 - Талабалар турар жойида маънавий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда кенг нишонланиб келинмоқда.

Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади.

Шу ҳақда давра суҳбатини "Гуманитар фанлар" кафедраси доценти Хакимт Азимов ва катта оқитувчи Баходир Қандов олиб боришди. ГИМ ва ГТҚ факултети талабалари савол-жавобларда фаол иштирок этишди.

Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов