Беш муҳим ташаббус, беш ташаббусда беш эзгу ғоя
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси аёл профессор ўқитувчилари С.Касымбетова, Г. Ахмеджанова, Д. Абдураимова , М. Пўлатовалар томонидан 4-ТТЖдаги талаба қизлар билан Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус, беш ташаббусда беш эзгу ғоя” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат мобайнида талаба қизларга беш муҳим ташаббуснинг моҳияти, мақсади, йўналиш босқичлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Мавзу бўйича талаба-қизларнинг қизиқишлари сўралди. Талаба-қизларимизнинг ҳозирги кунда бўш вақтларида нималар билан бандликлари ва қайси бир ташаббуснинг йўналишига қизиқишлари ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Қизларимизниг кўпчилиги бўш вақтларида бадиий китобларни ўқиш, тикувчилик ҳамда спортнинг баъзи бир турлари билан шуғулланиб келаётганликлари ҳақида айтиб ўтдилар.
Суҳбат давомида талаба қизларимиз томонидан буюк шоирларимиз Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф ижодларига мансуб бўлган шеърлардан тақдим этилди. Давра суҳбати жуда мароқли ва мазмунга бой тарзда ўтилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати