Касбга йўналтириш бўйича учрашув
“Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессори М. В. Радкевич томонидан 22 февраль куни Миробод туманидаги 60-умумтаълим ўрта мактабнинг 11 синф битирувчилари билан касбга йуналтириш буйича учрашув ўтказди. Институтдаги факультетлар ва йўналишлар ҳақида кенг қамровли тушунчалар берди. Битирувчилар билан ўтказилган қизғин муҳокамада институтимиз битирувчилари келажакда қайси корхоналарда иш фаолиятларини олиб борилишлари мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Гидромелиорация" факультети "Экология ва сув ресурсларини бошқариш" кафедраси ассистенти З.Шарипжонова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати